Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КИТОБНИНГ ИСТИЛОҲИ

Мухтасар қилиш рағбати ила барча такрор ривоятлар ўрнига бир ривоятни олиш билан кифояландим. Шунингдек санаддан ҳадиснинг энг аввалги ровийси ва унинг чиқарган шахсни олиш билан кифояландим.

Шарҳ: Ҳадис китобларида ўзидаги маъно ва бир неча ҳукмни ичига олганлиги эътиборидан бир ҳадис бир неча бор такрорланиб келтираверилган. Мисол учун «Китоби Таҳорат»да зикр қилинган ҳадис «Китоби Салот», «Китоби Ҳаж»да ҳам такрор келган. Муаллиф китобида шундай такрорлар йўқлигини айтмоқчи. Шунингдек, асл ҳадис китобларида ҳадиснинг матнидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тортиб, то китоб эгаси бўлган муҳаддисгача бўлган ровийлар бирма-бир зикр қилинган. Уларнинг асосий ишлари ҳам ўша ровийларни аниқлаш, уларнинг ишончли кишилар эканлигини топишдан иборат бўлган. Ровийлар тўлиқ ва аниқ зикр қилинмаган ҳадисни ҳеч ким қабул қилмаган. Аммо энди, ҳамма нарса аниқ бўлгани учун ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган саҳобийни ва уни чиқарган олим муҳаддисни зикр қилса ҳамма нарса тушунарли бўлиб қолган. Шайх Мансур Али Носиф ҳам шундоқ қилганлар.

Энг яхши услубдан фойдаланиш мақсадида, ихтиёр қилган ҳадисни нақл қилишда Бухорий ёки Муслим ҳадисни ривоят қилишда бошқалар билан иштирок этган бўлишса, икковлариниг лафзини ихтиёр қилдим. Агар Бухорийнинг ўзи Муслимдан бошқалар билан иштирок қилган бўлса, Бухорийнинг лафзини олдим. Агар Муслим Бухорийдан бошқалар билан иштирок қилган бўлса, Муслимнинг лафзини олдим.

Шарҳ: Бошқа муҳаддислар ҳам шундоқ қиладилар. Чунки, мазкур беш китобнинг ичида энг мўътабари Бухорий, кейингиси эса Муслимнинг китобларидир. Шунинг учун бир ҳадисни бир неча муҳаддис ўз китобида келтирган бўлса, энг яхши лафзини зикр қилиш иштиёқида Бухорий қандоқ лафз билан ривоят қилган бўлса шундоқ келтириладида, орқасидан «бу ҳадисни фалончилар ҳам ривоят қилган», деб қўйилади.

Агар ҳадис сунан соҳиблари томонидан ривоят қилинган бўлса, Абу Довуднинг лафзини келтирдим».

Шарҳ: Чунки, Абу Довуд учинчи мартабададир. Абу Довуд, Термизий, Насаийларнинг китоблари «Сунан», деб номланади.

Агар Абу Довуддан бошқасидан нақл қилган бўлсам, уни баён қилдим. Кўпгинча: «Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган»-дедим. Агар: «Икки шайх ривоят қилган»-десам, Бухорий ва Муслимни кўзлаган бўламан. Агар: «Уччовлари ривоят қилган десам, икки Шайх ва Абу Довудни «тўртовлари», десам, авалги уч киши ва Термизийни қасд қилган бўламан. Агар: «Бешовлари ривоят қилган»-десам, мазкур тўртликка Насаий ҳам қўшилган бўлади. Агар, сунаннлар соҳиблари, деган бўлсам, Абу Довуд, Термизий ва Насаийни қасд қилган бўламан. Агар бу низомдан бошқачароқ бўлса алоҳида баён қиламан.

Намоз, ҳажга ўхшаш тартиб қилинган амалга далолат қиладиган ҳар бир мавзуънинг ҳадисларини шариатдаги тартиби бўйича қўйдим. Бошқа ҳолларда эса, кўпчилик ривоят қилган ҳадисни муқаддам келтирдим. Бобнинг охирида ёлғиз кишилар ривоят қилган ҳадисларни келтирдим. Шунингдек, саҳиҳни ғайри саҳиҳдан, олдин келтиришни риоясини қилдим. Магар мансухни носихдан, мужмални муфассиридан олдин келтирмадим.

Шарҳ: Бошқа муҳаддислар ҳам худди шу йўлни тутадилар. Чунки, ҳадис китобларининг ва ҳадисларнинг мартабалари тартиби ҳамма учун маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам кучли муҳаддислар ва кучли ҳадислар муқаддамга сурилади. Кучсизлари охирда қолади. Баъзи бир ҳадислар мансух бўлиб амалдан қолган бўлса, албатта унинг носихи – амалдан қолдирган ҳадис – ундан кейин келган бўлади. Худди шу каби, баъзи бир ҳадисда бир масала мужмал – умумийроқ зикр қилиниб, бошқа бирида муфассал баён қилинган бўлади.Табиийки, бундай пайтда олдин мужмал, кейин муфассал баёни бор ҳадиси келтирилади.

 

 

 

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио