Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Муаллиф – Шайх Мансур Али Носиф раҳматуллоҳи алайҳи ўз китобларини «Бисмиллоҳ» билан бошладилар. Ҳар бир ишни «Бисмиллоҳ» билан бошлаш мусулмон киши учун зарур. Уламолар «китоб ёзувчи учун аввал бошда уч нарса вожибдир», дейдилар. Булар – »Бисмиллоҳ», ҳамду сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту дуруддур. Чунки, Ҳофиз Абдул Қодир ривоят қилган ҳадисда: «Аллоҳнинг зикри ва «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир»-дейилган. Яъни, баракаси йўқдир. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда эса: «Ҳамду сано билан бошланмаган ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир»-дейилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш эса, Аллоҳ таоло ҳамма нарсада У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини ўз исмига қўшгани ва У зотга саловат айтишга буюргани учун бўлади. Шунинг учун муаллиф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам «Бисмиллоҳ»дан сўнг ҳамду сано ва саловатга ўтганлар.

 – Эй бор Худоё, сенга тавфиқ неъмати учун ҳамд айтамиз! Эй бор Худоё, сендан энг тўғри йўлга ҳидоят сўраймиз! Пайғамбаринг ва Расулинг, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавоту саломлар айтамиз. Ўзинг у зотни раҳмат қилиб юборгандирсан, у кишига ҳидоят ва ҳикматни нутқ қилдиргансан. Шунигдек, У зотнинг ҳидоятларини муҳофаза қилган, бошқаларга етказган ва нурларини кўриб, эргашган Оли байтларига ва саҳобаларига ҳам саловату дурудлар бўлсин!

Шарҳ: Аслида саловат ва салом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилади. Саҳобийлар, жумладан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оли байтларига розияллоҳу анҳу, дейилади. Аммо уларни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшиб зикр қилинганда саловот ва салом ҳам бўлаверади.

 Бундан сўнг: Албатта, ҳадис илми энг қадрли улуғ, наъфи буюк илмлардандир. Чунки унинг мавзуъи Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари, оғзаки ва амалий асарларидир. Кишилар учун яхшилик ва ҳидоят, ютуқлару саодат шундадир. Ҳадис билан шуғулланувчиҳаққа чақирувчи даъватчидир, тўғриликка ҳидоят қилувчи чироқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни бошқаларга етказиш учун ёд олган кишини Аллоҳ ёрлақасин»-деганлар. Шунингдек, яна: «Ким менинг умматими учун унинг диний ишидан қирқта ҳадисни муҳофаза қилса, Аллоҳ уни қиёмат куни фақиҳ ва олим ҳолида тирилтирур»-деганлар. Бошқа бир ривоятда: «Уламолар зумрасида ёзилур ва шаҳидлар зумрасида маҳшарга келтирилур»-деганлар. (ишлар қасдга қараб бўлур).

Шунинг учун ва Аллоҳ мени ҳадисга муҳаббатли, унга ўта берилган қилиб яратгани учун ҳам ҳадис бўйича бир китоб жамлашни ўйлаб юрар эдим. Бу ҳақда аҳли илмлар билан маслаҳатлашдим, Аллоҳ таолога истихора қилдим. Бас, менга осонлик аломатлари кўринди, башорат чироқлари нур сочди. Аллоҳга суяндим. Бу ишимга азму қарор қилдим. Аллоҳдан барака тилаб, китобни таълиф қилишга киришдим. Энг саҳиҳ ва санади олий ҳадис китобларини ҳозир қилдим. Улар: «Саҳиҳ Бухорий», «Саҳиҳ Муслим», «Сунани Абу Довуд», «Жомеъ ут-Термизий», ва «Мужтабо Насаий»лардир. Булар уммат ичида шуҳрат топган беш асл китоблардир. Уммат улардан ҳадисдаги олий макон учун рози бўлгандир. Чунки булар шариатдаги энг керакли ва энг қимматли нарсаларни ўзида жамлагандир. Балки, Имом Нававий розияллоҳу анҳу айтганларидек: «Шариатнинг барчаси шулардир». Ушбу бешта аслдан Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда оз ҳадисларигина четда қолган. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, булар инсон икки дунё саодатига эришиш учун муҳтож бўладиган нарсаларни ўз ичига олгандир.

Шарҳ: Имом Нававийнинг гапидан мазкур бешта китоб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамма ҳадисларини ўз ичига олган экан, деб тушунмаслик керак. Дунё ва охиратга тегишли ҳамма мазуъларда ҳадислар бор, деб тушуниш лозим.

 

 

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио