Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САҲИҲ ҲАДИСЛАРНИ ҲАМ ТАНЛАЙ БИЛИШ КЕРАК

Кишиларга даъват, ваъз-насийҳат, тушинтириш ишларини олиб борувчиларнинг ҳадис саҳиҳ экан, деб тўғри келган жойда, ҳар бир учраган одамга айтавериши ҳам дуруст эмас. Чунки кишиларнинг савияси, дунё қараши, шароитлари, тушунчалари ҳар хил. Баъзилари нотўғри тушуниб, нотўғри амал қилиши мумкин.

Бунга далил қилиб уламоларимиз Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисни келтирадилар. Мазкур ҳадиси шарифда ҳазрати Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан эшакка мингашиб кетаётган эдим. У киши:

«Эй Муоз! Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи ва бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?»-дедилар. Мен:

«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ»-дедим. У зот:

«Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи – Унга ибодат қилмоқлари ва ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи эса, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаган кимсани азобламасликдир»-дедилар. Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули одамларга бунинг башоратини берайми?»-дедим. У киши:

«Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар»-дедилар.

Демак, ушбу ҳадиси шарифдаги гап кўринганга айтилаверадиган гап эмас экан. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўхшаш тушунганбилган одамга айтса бўлар экан. Аммо кўпчиликка айтилса баъзилар нотўғри тушуниб, амал қилишни тарк этишлари, ушбу гапга суяниб қолиб, хато қилишлари мумкин экан. Ёки аксинча умуман айтиш мумкинмас бўлганида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ҳам айтмас эдилар. Бу маълум савиядаги одамлар билиб, маълум савиядагиларнинг билиши шарт бўлмаган гаплардан эди. Шунинг учун ҳам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу гуноҳдан қўрқиб бу ҳадисни ўлимларидан олдин ҳузурларидаги кишиларга айтганлар. Бунга ўхшаш ҳодисалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бошқа саҳобаларнинг ораларида, жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан ҳам бўлиб ўтган. Бу эса даъватчи, олим, ваъзхон, имом ва хатибларга ўрганиш лозим бўлган муҳим сабоқдир.

Имом Бухорий қилган риовятда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Одамларга билган нарсаларини гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини суясизларми?»-деганлар. Яъни, одамларга улар билмаган, ақли етмайдиган нарсаларни гапириб, бошларини айлантирманглар. Агар шундоқ қилсангиз, сиз айтган оят ва ҳадисларни билмай нотўғри таъвил қилиб Аллоҳ таоло ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиб юборишлари мумкин, деганларидир.

Имом Муслим қилган ривоятда эса ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар сен бир қавмга ақллари етмайдиган гапни гапирувчи бўлсанг, албатта улардан баъзилри фитнага учрайди»-деганлар.

Ваъзхон тингловчиларнинг савиясини эътиборга олмай, уларнинг ақллари етмайдиган нарсаларни айтса, эшитувчилар нотўғри тушунишлари, тескари хулоса чиқаришлари мумкин. Оқибатда йўлдан адашиб, фитнага учрайдилар. Фалончи олим бундоқ деган, деб ҳамманинг бошини айлантириб юрадилар.

Буюк имомлардан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи сиртида мусулмон амирга қарши бош кўтариш маъноси бор ҳадисларни айтишни макруҳ кўрганлар.

Имом Молик эса, Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақидаги ҳадислардан баҳс қилишни макруҳ кўрганлар. Бир киши имом Молик раҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурларига келиб, Аллоҳнинг аршга тенглашиши қандоқ бўлади? деб сўраганда:

«Тенглашиш маълум, қандоқ бўлиши номаълум, у ҳақида сўраш эса бидъат! Ҳайданглар, буни менинг ҳузуримдан!!!»-деганлар.

Бугунги кундаги баъзи келишмовчиликлар ҳам юқорида зикр қилинган қоидага амал қилмасликдан келиб чиқаётган бўлса ажаб эмас. Ким нима гапни топса, кўпчиликнинг ичига чиқиб гапираверади. Унинг гапини эшитган одамлар ҳамма томонга тарқалади. Бошқа бир саводхон эшитса, бу хато, бу ундоқ, бу бундоқ, деб кўпчиликнинг ичида гапиради. Натижада икки томон адоватлашади, жанжал-тўполонлар чиқади. Олим одам бировнинг хатосини топса, одоб билан ўзига айтиши керак. Эҳтимол, уники эмас, биринчи одамники тўғридир? Балки биринчи одам бирор нарсанинг мулоҳазасини қилгандир? Яна бошқа сабаблари бўлиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, мазкур ишда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио