Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМДАН ПАЙҒАМБАРЛИК СИФАТЛАРИ ИЛА СОДИР БЎЛГАН НАРСАЛАР

Демак, сиз билан биз мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Пайғамбари  сифатида содир бўлган Суннатга (усули фиқҳ уламолари истилоҳи билан айтганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган гап-сўз, амал ва тақрирларнинг шариат аҳкомларига тегишлисига) эргашмоғимиз матлубдир. Бу ишни қилмаган шахс гуноҳкордир.

Юқорида ўрганиб чиққан маълумотларимиз, хусусан, Имом Абу Муҳаммад Ибн Қутайба ва Аллома Шоҳ Валиюллоҳи Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг тавсифларидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарликни етказиш жараёнида содир этган Суннатлари ҳам иккига бўлинар экан:

1-Аллоҳ таолодан фаришта – Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинган нарсалар.

Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим оятларидан бошқа ваҳийларни ҳам келтириб турганлари маълум ва машҳур. Ана ўша қисм ваҳийлар Суннат сифатида ворид бўлган. Бу хилдаги Суннатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга етказганлар. У зотнинг етказишдан бошқа ҳеч қандоқ дахллари бўлмаган. Бунга Имом Абу Муҳаммад Ибн Қутайба: «Аёл киши ўз аммаси ёки холаси устига никоҳланмас.» деган ҳадисларини келтирдилар. Ушбу ҳадис ваҳий бўлиб, унинг маъносини Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганлар. У зот ўз навбатларида мусулмон умматига етказганлар ва ҳаётга табиқ қилганлар. Мазкур ҳадис ворид бўлганидан бошлаб, ҳамма мусулмонлар учун амма ёки хола устига уларнинг қиз жиянини кундош қилиб олиш ҳаром бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ушбу ҳукмдан фалончи истиснодир, деб айта олмаганлар.

2- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жиброил  алайҳиссалом орқали ваҳий этиб юборилмаган нарсалар.

Бундоқ нарсаларнинг асосий қоидаларини ва мақсадларини Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга баён қилиб берганидан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ижтиҳодлари ила баён қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги ижтиҳодлари ҳам ваҳий ўрнида бўлган. Пайғамбаримз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу қисмдаги Суннатда баъзи тасарруфотлар қилиш ҳақлари бўлган.

Мисол учун У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак мусулмонлар учун ипак кийим кийиш ҳаром эканлигини баён этганларидан кейин Абдурраҳмон Ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳасталиклари ипак кийишни тақозо этишини айтиб изн сўраганларида, у кишига ипак кийишга рухсат берганлар. Агар бу ҳукм Жиброил алайҳиссалом келтирган ваҳий бўлганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон Ўзларича рухсат бермаган, балки, бошқа ҳолатларга ўхшаб Аллоҳ таолонинг Ўзидан бирор хабар келишини кутган бўлар эдилар.    

Ҳадис китобларимизда келтирилган ривоятларнинг аксарияти ушбу – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан Пайғамбарликни етказиш юзасидан содир бўлган Суннатдир. Шарияти Исломиянинг аҳкомларига тегишли барча нарсалар, ибодат, эътиқод, охират, одоб-ахлоқ, амали солиҳга тарғиб қилиш, ёмонликлардан наҳий қилиш каби ва бошқа нарсалар шулар жумласидандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Сизга Расул нени берса, бас, уни олинг ва сизни У зот недан қайтарса, бас, ундан қайтинг» деганда айни шу турдаги Суннатни қасд қилгандир. Ушбу ояти карима ва айни шу маънодаги бошқа оят ҳамда ҳадислар ҳукмига биноан, ҳар бир мусулмон мазкур Суннатга амал қилишга мукаллафдир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио