Ҳадис ва Ҳаёт (Ҳадис илми)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМДАН СОДИР БЎЛГАН НАРСАЛАРНИНГ ИККИГА БЎЛИНИШИ

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг энг афзал Пайғамбари бўлиш билан бирга оддий инсон ҳам эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига юборган ер юзидаги энг охирги элчиси сифатида Ўз Пайғамбарлик бурчларини адо этаётган пайтларида оддий бандалик бурчларини ҳам адо этар эдилар.

Шунинг учун У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсалар мазкур икки сифатларига оид бўлиши муқаррардир. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, муҳаддисларимиз У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарсани ривоят қилганлар. Пайғамбарликка оид нарсаларни алоҳида ажратиб ривоят қилиб, бошқаларини қолдирмаганлар. Ёки, Пайғамбарликка оид нарсаларни алоҳида, Пайғамбарликка оид эмас нарсаларни алоҳида ривоят ҳам қилмаганлар. Шунинг учун ҳам муҳаққиқ уламоларимиз юқорида танишиб ўтганимиз каби қоида ва қонунлар ила кўпчиликка бу масалани баён қилиб беришга ҳаракат қилганлар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Пайғамбари сифатида содир бўлган нарсаларга барча Ислом уммати, ҳар бир мусулмон шахс эргашмоғи лозиму лобуддир.

У зот Ўзларининг Пайғамбарлик сифатлари ила содир этган нарсаларида Аллоҳ таолонинг дини бўлмиш Ислом аҳкомларини халоиққа етказганлар. Бу аҳкомларга амал қилиш Аллоҳнинг амридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оддий башарлик сифатлари ила содир бўлган нарсаларга эргашган одам савоб олади. Лекин бу эргашиш мажбурий эмас. Ундоқ ишларни қилмаган мусулмонлар гуноҳкор ҳисобланмайдилар. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган баъзи бир гап, амал ёки тақрирларни камситиш маъноси мутлақо мавжуд эмас. Балки, аксинча улуғлаш, ҳар бир нарсани ўзжойига қўйиш бордир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарса биз учун азиз. Лекин У зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларниг қай бири Аллоҳнинг динининг талабию, қай бири ундоқ эмаслигини билиб, ўша билимдан келиб чиқиб иш юритиш ҳам матлубдир. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу масалага алоҳида эътибор берганлар. Шунинг учун ҳам саҳобаи киромларнинг ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан бошқалари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оддий инсонлик сифатларидан келиб чиқиб содир этилган ҳар бир нарсага амал қилишга қаттиқ тиришмаганлар. Фақат Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳугина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарсани ҳудди У зотнинг ўзларидек адо этишга ҳаракат қилганлар. Бошқа саҳобалар эса, одамлар, бу нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг дини ҳукмлари экан деган тушинчага бориб қолмасинлар, деган мулоҳаза ила Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оддий инсонлик сифатлари ила содир бўлган нарсалардан ҳар бирини У зотга айни ўхшатиб қилишда жонбозлик кўрсатмаганлар.

Мисол учун ҳаммалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кийган кийимларга ўхшаш айни кийимларни киймаганлар. Агар шундоқ бўганда Ислом уммати бир хил кийимда юрган бўлар эди. Шунингдек, ҳамма фақат  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб қадам ташлашга, таом танлашга ёки ҳажга борганда У зотнинг қадамлари теккан жойдангина қадам босишга ҳаракат қилмаган. Зотан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам бунга амр этмаганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио