Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КАЪБ ИБН ЗУҲАЙРНИНГ ИМОНГА КЕЛИШИ

Таниқли шоир Каъб ибн Зуҳайр бирон ҳимоячи ва далда берувчи одам тополмай қаттиқ азобда қолди. Пайғамбар алайҳиссаломМаккадан қайтганларидан кейин Мадинага келиб ислом динига кирди ва расулуллоҳнинг ҳузурларида машур "Қасидаи бурда"ни ўқиди. Қуйидаги мисралар ушбу қасидадан олинган.

Умид боғлаб келган дўстларим айту‘

Қилолмаймиз сенга ёрдам-шафоат.

Оз ҳолимга қўйинг дедим не бўлса,

Пешонамга битганини кўрай ниҳоят.

Охир бир кун қазо топар одамзот,

Узоқ йиллар яшаса-да саломат.

Расулуллоҳ ҳукм этибди ўлимга,

Лек афв этар қилиб менга иноят.

Оллоҳ сенга берди нурли Қуръонни,

Ҳақ динига қилиб сени ҳидоят.

Расулуллоҳ душман учун Оллоҳнинг

Откир тиғли қиличидир бениҳоят.

Қасида шу ерга етганда расулуллоҳ устиларидаги тўнларини ечиб, шоирнинг елкасига ташладилар.

Расулуллоҳнинг амакилари Ҳамзани ўлдирган Ваҳший ҳам имон келтириб, яхши мусулмонлар сафидан жой олди. Пайғамбар алайҳиссаломуни қабул қилиб, мусулмон бўлгани билан қутладилар. Абу Лаҳабнинг ўғиллари Утба билан Мутаб ҳам ислом динига ўтдилар, расулуллоҳ бу хабардан бениҳоя хушнуд бўлдилар.

Суҳайл ибн Амр яшириниб олган эди, ўғли Абдуллоҳ пайғамбар алайҳиссаломдан омонлик олиб берди. "Суҳайл ақлли ва яхши одам. Бундай одам ислом дининнинг ҳақиқатини англаб етмаслиги мумкин эмас", дея марҳамат қилдилар сарвари олам. Бу гапдан қаттиқ ҳаяжонланган Суҳайл: "Ҳудо ҳаққи, пайғамбар менга жуда кўп яхшиликлар қилди", деди миннатдорчилик билан ва умрининг охиригача ислом дини учун камарбаста бўлди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио