Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУРУВВАТЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссалом Каъбанинг ичига кириб такбир айтдилар. Мақоми Иброҳимда икки ракаат намоз ўқиганларидан кейин обизамзам ичдилар ва масжидга кириб ўтирдилар. Одамлар расулуллоҳнинг атрофига йиғилиб, у кишига жуда кўп азиятлар етказган, юртларидан ҳайдаб чиқарган, ҳар қадамда бир шумликни кўзлаб урушган қурайш мушрикларига қандай муомала қилишларини кутиб туришарди. Мана шу қалтис вазиятда сарвари оламнинг шундай бебаҳо фазилатлари намоён бўлдики, бундан ҳар бир мусулмон фақат бирон мақсадни кўзлаб эмас, балки ҳар қандай вазиятда Оллоҳ учун холис туриш лозимлигини ўрганиши керак. Пайғамбар алайҳиссаломйиғилганларга: "Эй қурайш халқи, мени ҳозир нима қилади, деб ўйлаяпсизлар?" деб сўрадилар. Одамлар: "Сен мард қариндошимизнинг ўғлисан. Мард қариндошимиз бизга яхшилик қилади, деб ўйлаяпмиз", дейишди. Расулуллоҳ: "Бўпти, сизлар ўйлаганча бўла қолсин. Боринглар, ҳаммангиз озодсизлар!" дея мурувват кўрсатдилар.

Худо раҳмат қилгур имом Бусайирийнинг "Ҳамзия" қасидасида бундай мисралар бор:

Ҳақ учун бўлса муҳаббат, нафрати инсоннинг,

Унга барибир эрур ҳукм этганда ёту ўз.

Мақтовлардан маст бўлиб, ғурурланмас пайғамбар,

Ранжимайди айца гар ёвуз кимса ёмон сўз.

Золимлардан олса қасд, хўрликларга чидолмай,

Тўкиларди бегумон дарё-дарё қизил қон.

Ҳар бир ишда Оллоҳнинг ризосини кўзлаб у,

Вафога ҳам жафога адолат бўлди қалқон.

Фазлу карам бобида бетимсол эди асли,

Хушчирою ҳуснихулқ, ҳеч ишида йўқ нуқсон.

Пайғамбар алайҳиссаломнутқ сўзлаб, ислом динининг айрим муҳим масалалари устида тўхталиб ўтдилар: "Кофирларнинг бадалига мусулмон ўлдирилмайди. Дини бошқа одамлар бир-бирига меросхўр бўлмайди. Ҳеч ким отаси ёки онасининг ҳамшираси (эгачи-синглиси)га уйланиши мумкин эмас. Даъвогар далил кўрсаца, жавобгар қасам ичиши лозим. Аёл киши маҳрамсиз уч кунлик сафарга чиқиши мумкин эмас. Бомдоддан кейин кун чиққунча, асрдан кейин кун ботгунча намоз ўқиб бўлмайди. Қурбон ҳайити ва рамазон ҳайити кунлари рўза тутилмайди. Эй қурайш жамоаси, Оллоҳ таоло сизлардаги жоҳилият давридаги кибру ҳавони, оталарингиз билан фахрланиш ҳиссини йўқотди. Ҳаммангиз одам болаларисизлар, одам эса тупроқдан яратилган". Шундан кейин расулуллоҳ Ҳужрот сурасининг 13-оятини ўқидилар: "Эй инсонлар, биз сизларни бир эркак билан бир аёлдан яратдик. Оз аро танишиб, билишишинглар учун кўпгина миллат ва уруг-аймоғ қилдик. Энг тақводор бўлганингиз Оллоҳнинг даргоҳида энг ҳурматли ҳисобланасизлар. Оллоҳ эса ҳамма нарсани билгувчи, ҳамма нарсадан хабардор зотдир".

Бу гаплардан таъсирланган одамлар мусулмон бўлиб, пайғамбар алайҳиссаломга байъат қила бошлашди. Муовия ибн Абу Суфён билан Абу Бакр Сиддиқнинг отаси Абу Қаҳофа ҳам шу куни имон келтиришди. Пайғамбар алайҳиссаломуларнинг ислом динига кирганидан бениҳоя хурсанд бўлдилар.

Байъат қилиш учун бир одамнинг дағ-дағ титраётганини кўрган расулуллоҳ: "Қўрқма, мен подшоҳ эмасман. Қуритилган гўшт ейдиган қурайш хотиннинг боласиман", дедилар.

Пайғамбар алайҳиссаломўлимга ҳукм этган кимсаларга бу олам тангу тор бўлди, лекин у зоти муборакнинг ҳукмлари одил ва ҳақли эди. Бундайларнинг бир қисми Оллоҳнинг илтифоти туфайли имон келтириб, жонини сақлаб қолди. Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абий Сарҳ эмикдош қариндоши Усмон ибн Аффонга ёлбориб расулулоҳдан омонлик олиб беришини ўтинди. То Маккада осойишталик ўрнатилгунча Усмон ибн Аффон Абдуллоҳни ўз уйига яшириб қўйди. Кейин уни пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб борди-да: "Эй расулуллоҳ, мен қариндошимга омонлик бердим, сен унинг байъатини қабул қилгин", деди. Пайғамбар алайҳиссаломхудди унинг гапини эшитмагандек тескари қараб олдилар. Усмон илтимосини бир неча марта такрорлади, расулуллоҳ ҳар гал юзларини терс буравердилар. Лекин Усмон жуда ҳам ҳокитуроб бўлиб ёлборавергач, охири унинг юз хотири учун Абдуллоҳнинг гуноҳидан кечдилар. Усмон билан Абдуллоҳ чиқиб кетгач, сарвари олам саҳобаларга: "Биронтангиз Абдуллоҳнинг калласини олармикинсиз деб тескари қараб олсам, нега жим туравердинглар?" дедилар. "Нега бизга ишора қилиб қўймадингиз?" дейишди саҳобалар. "Пайғамбар кўзи хиёнат қилиши мумкин эмас", дея уларга танбеҳ бердилар расулуллоҳ.

Икрима ибн Абу Жаҳл Макка фатҳ этилгандан кейин қочиб кетди. Унинг хотини Умму Ҳаким Макка фатҳ этилишидан аввал мусулмон бўлган эди. Умму Ҳаким сарвари оламдан эри учун омонлик олгач, излаб йўлга тушди. Излай-излай ниҳоят уни денгиз соҳилида кемага чиқмоқчи бўлиб турганда топди. "Мен сенга дунйодаги энг яхши, янги одил одамдан омонлик олиб келдим. Озингни ўзинг жувонмарг қилмай мен билан бирга юр", деди Умму Ҳаким. Икрима хотинининг гапига ишониб Маккага қайтиб борди. Пайғамбар алайҳиссаломуни кўриб: "Мусулмон бўлиб, бизга ҳижрат қилиб келган одамни қучоқ очиб кутиб оламиз", дея ўринларидан туриб кетдилар. Икрима имон келтириб, илгариги гуноҳлари учун пайғамбар алайҳиссаломдан ўзига истигфор айтишларини ўтинди. Расулуллоҳ унинг илтимосини бажо келтирдилар. Шу кундан эътиборан Икрима ислом учун астойдил жон койитадиган мусулмонлардан бирига айланди.

Ҳубар ибн Асвад қочиб гадой топмас бир пастқамликка яширинди. У пайғамбар алайҳиссаломМакка билан Тоиф оралиғидаги Жиъронада турган пайтларида келиб: "Эй расулуллоҳ, мен Эронга қочиб кетмоқчи эдим, лекин сенинг силаи-раҳмингни, дилингни ранжитганларнинг ҳам гуноҳидан ўтишингни эшитиб қайтиб келдим. Бизлар бутпарст эдик. Оллоҳ сен орқали ҳидоятга эриштирди, ҳалокатдан қутқарди. Мени ҳам кенглик қилиб кечиргин", деди, "Майли, кечирдим", дедилар пайғамбар алайҳиссалом.

Ҳорис ибн Ҳишом билан Зуҳайр ибн Ару Умайя Махзумийни Абу Толибнинг қизи Умму Ҳони ҳимоясига олган эди. Ҳорис пайғамбар алайҳиссаломга учрашган пайтида расулуллоҳ сени ҳидоят қилган худога шукр, сендай одам исломнинг нималигини тушунмай қолиши мумкин эмасди", дедилар. Сарвари оламнинг бу гаплари Ҳишомнинг кўнглини тоғдек ўстириб юборди. У то умрининг охиригача ислом учун астойдил жон койитадиган саҳобалардан бирига айланди.

Яшириниб олган Сафвон ибн Умайя мусулмонларнинг қасосидан қўрқиб ўзини денгизга ғарқ этмоқчи бўлди. Амакисининг ўғли Умайр ибн Ваҳиб пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: "Эй оллоҳнинг пайғамбари, Сафвон ўз қавмининг бошлиғи. Олдин қилган гуноҳларидан қўрқиб ўзини сувга ғарқ этмоқчи. Сен саховат билан ҳамма одамнинг гуноҳидан кечяпсан, унга ҳам омонлик бергин", деб ўтинди. "Майли, амакиваччанга бориб айт, гуноҳидан кечдим", дедилар расулуллоҳ. "Бу гапингни исботлайдиган бирон нишона бергин", деди Умайр. Пайғамбар алайҳиссаломсаллаларини олиб, унинг қўлига тутқаздилар. Умайр саллани олиб, Савфонга учрашди. "Ота-онам садаганг кетсин, мен энг яхши, энг меҳрибон, энг мулойим, энг оқил одам — пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнидан келдим. У амакингнинг ўғли, унинг ҳурмати — сенинг ҳурматинг, унинг шарафи — сенинг шарафинг, унинг ҳокимияти — сенинг ҳокимиятинг. Юр, бориб тавба қил", деди. Сафвон: "Унга рўпара келишдан қўрқаман", деди. "Пайғамбар алайҳиссаломҳаддан ташқари мулойим, бағри кенг одам", дея уни ишонтиришга уринди Умайр ва омонлик берилганининг нишонаси бўлмиш саллани кўрсатди. Сафвон шундан кейингина пайғамбар алайҳиссаломга учрашиб: "Умайр расулуллоҳ сенга омонлик берди, деяпти, шу гап ростми?" деб сўради. "Ҳа рост" дедилар пайғамбар алайҳиссалом. "Ундай бўлса, менга ўйлаб кўришга икки ой муҳлат бергин" дея илтимос қилди Сафвон. Пайғамбар алайҳиссаломунга тўрт ой муҳлат бердилар. Сафвон тўрт ойдан кейин келиб имон келтирди ва ислом учун астойдил хизмат қиладиган фидойи мусулмонлардан бирига айланди.

Утбанинг қизи Ҳинд ҳам яшириниб олган эди, бу уринишидан бирон натижа чиқмаслигига кўзи етгач, келиб ислом динини қабул қилди. Пайғамбар алайҳиссаломунинг ҳурматини ўрнига қўйиб, ўринларидан туриб кутиб олдилар. "Эй расулуллоҳ, — деди Ҳинд, — мен илгари сенинг халқинг мағлуб бўлишини истаган эдим, энди сенинг халқингга зафар ёр бўлишига тилакдошман".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио