Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

УМРАНИНГ ҚАЗОСИ

Худайбия шартномасига биноан бир йил тўлгач пайғамбар алайҳиссаломўз ўрниларига Абозарр Ғифорийни тайинлаб, ўтган йилги умранинг қазосини адо этиш учун саҳобаларни олиб Маккага отландилар. Қурбонлик учун олтмиш туя олдилар ҳамда қурайшларнинг хиёнат қилиши мумкинлигини ўйлаб, эҳтиёт шарт қуролланиб йўлга чиқишни буюрдилар. Башир ибн Саъд бошчилигидаги юз сипоҳий Мадина масжидидан эҳром боғлаб улар билан сафарга отланди. Зул хулайфа деган ерга етганда силоҳийлар олдинга ўтказиб юборилди. Баъзи саҳобалар: "Эй расулуллоҳ, сулҳда қурол тақмаслик шарт қилинган эди, биз қуролланиб кетяпмиз-ку", дейишди. "Масжиди ҳаромга қурол билан кирмаймиз, — дедилар расулуллоҳ. — Қуролларимизни яқин жойда қолдирамиз, мабодо маккаликлар ҳужум қилиб қолишса, ишлатамиз".

Мусулмонлар Марру Заҳрон деган ерга борганларида қурайш қабиласининг бир неча вакили уларнинг жанговор ҳолатда келаётганидан ўтакаси ёрилгудек бўлиб, дарров Маккага хабар етказишди. Қурайшларнинг бир гуруҳ ёшлари келиб: "Эй Муҳаммад, Худо ҳаққи, сен болалигингданоқ хиёнат нималигини билмасдинг. Биз ҳеч нарса қилмай туриб нега бундай алфозда келдинг?" дейишди. "Биз Масжиди ҳаромга қурол билан кирмаймиз", дедилар расулуллоҳ. Мусулмонлар етиб келишгач, маккаликлар уларнинг Байтуллоҳни қандай тавоф қилишларини кўрмаслик учун шаҳардан чиқиб кетишди. Пайғамбар алайҳиссаломбошчилигидаги мусулмонлар қурол-яроғини таққан ҳолда Кадаъ тепалиги орқали Маккага кириб боришди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа расулуллоҳнинг олдига тушиб: "Ёлғиз Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Оллоҳ ваъдасида туриб ўз пайғамбарига ёрдам берди, аҳли Исломни ғолиб ва музаффар қилди, мушрикларни мағлуб этди", деб юборарди.

Пайғамбар алайҳиссаломКаъбани туядан тушмай тавоф қилдилар, қўлларидаги учи эгри таёқ билан Ҳажарул-асвадни истилом этдилар (ушладилар). Мушрикларга бардам-бақувват кўрсатиш учун саҳобаларга Каъбани зудлик билан уч марта тавоф қилишни буюрдилар. Мушриклар Мадинанинг оғир ҳавоси адойи тамом қилган мусулмонларнинг Каъбани қандай зиёрат қилишларини бир кўрайлик, дейишган эди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Мушрикларга ўзини кучли кўрсатган одамга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин", дедилар. У зоти муборак ҳам ўзларини ўктам кўрсатиш учун ридоларининг бир енгини киймаган эдилар. Саҳобалар ҳам у кишига тақлидан иш тутишди. Расулуллоҳнинг тушларида аён бўлгандек мусулмонлар Байтуллоҳни бемалол тавоф қилишди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио