Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚЎШИН ЮБОРИШ

Шу йилнинг шаъбон ойида Санъо билан Макка оралиғидаги Туроба деган жойда яшовчи Ҳавозин араблари мусулмонларга қарши ҳаракат қилишаётгани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳиссаломуларга қарши Умар ибн Хаттоб бошчилигида ўттиз нафар саҳобани жўнатдилар. Бу хабарни эшитган Ҳавозин араблари қочиб кетишди. Мусулмонлар бу юртда бирон кимсани учратолмай қайтиб келишди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йилнинг шаъбон ойида пайғамбар алайҳиссаломФадак томондаги бани Мурра арабларига қарши Башир ибн Саъд Ансорий бошчилигида қўшин юбордилар. Бу қўшин ҳам бирон кимсани учратмагач, душманнинг чорва молларини ҳайдаб йўлга тушди. Жарликда яшириниб ётган бани Мурра араблари бундан хабар топиб ярим кечаси мусулмонларга ҳужум қилди, икки ўртада шиддатли жанг бошланди. Мусулмонлар жуда кўп талафот кўришди, қўшиннинг бошлиғи Башир қаттиқ яраланиб ётгани учун ўлди, деган ўйда унга тегишмади. Тонг отгач, Башир қолган-қутган одамларини йиғиб, расулуллоҳнинг ҳузурларига қайтиб келди.

Шу йилнинг Рамазон ойида пайғамбар алайҳиссаломМайфаға халқига қарши Ғолиб ибн Абдуллоҳ Дайсий бошчилигида бир юз ўттиз кишилик қўшин жўнатдилар. Мусулмонлар Майфағалар билан тўқнашиб, бир қисмини ўлдиришди, бир қисмини асир олишди. Жанг пайтида Усома ибн Зайд бир мушрикнинг орқасидан қувлади. Гарчанд у калимаи шаҳодатни айтган бўлса-да, Усома барибир, чопиб ташлади. Усома мушрик ўлимдан қўрққанидан калима келтирди, деб ўйлади. Мадинага қайтиб борганларидан кейин бу гапдан хабар топган расулуллоҳ Усомадан: "Ла илаҳа иллаллоҳ деса ҳам ўлдирдингми? Энди Ла илаҳа иллаллоҳ деган калима учун қандай ҳисоб берасан?" деб сўрадилар. "У жонини сақлаб қолиш учунгина имон келтирди", дея ўзини сақлашга уринди Усома. "Сен унинг юрагини ёриб, гапининг чин, ёлғонлигини билганмидинг?" дедилар расулуллоҳ. Бу ҳақли саволига қандай савоб беришни билмай қолган Усома: "Эй расулуллоҳ, мен учун истиғфор айтгин", дея ўтинди.

Пайғамбар алайҳиссаломэса ҳадеб: "У Ла илаҳа иллаллоҳ деган бўлса, ўлдиришга қандай қўлинг борди-а?" деб такрорлар эдилар. Усома ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, кўп афсус-надомат чекди. Ҳатто: "Қани эди шу кунгача мусулмон бўлмаганимда," деди. Оллоҳ Таоло Нисо сурасининг 94-оятида бу хусусда шундай дейди: "Дунё молини кўзлаб сизларга мусулмон бўлганини билдирган одамни сен мўмин эмассан, деманглар. Оллоҳнинг даргоҳида жуда кўп ғаниматлар бор". Усома янглишиб бир мусулмонни ўлдириб қўйгани учун пайғамбар алайҳиссаломунга бир қулни озод қилишни буюрдилар. Чунки у билмай ўлдирган эди.

 

ҚЎШИН ЮБОРИШ

 

Шу йилнинг шавоол ойида пайғамбар алайҳиссаломга Уяйна ибн Ҳисннинг Ғатафон қабиласидан бўлмиш Хайбар яқинидаги Юмун, Жибор деган жойлардаги жамоани йигъиб, Мадинага ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабар етиб келди. Уларга қарши Башир ибн Саъд бошчилигида уч юз кишилик қўшин юборилди. Мусулмонлар кундузи яшириниб, кечаси йўл босишди. Улар душманнинг юртига етиб келгач, душманнинг сон-саноқсиз чорва молдарини ўлжа олишди. Қочиб кетган подачилардан бу хабарни эшитган араблар тоғларнинг баланд чўққиларига чиқиб олишди. Мусулмонлар икки кишини асир олиб орқага қайтишди. Кейинчалик бу икки одам имон келтириб, мусулмон бўлди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио