Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУШРИКЛАРНИНГ МАҒЛУБ БЎЛИШИ

Мушрикларни шу қадар ваҳима босган эдики, уларнинг лашкарбошиси Абу Суфён орамизга душман қўшилиб қолмасин, деб ҳаммани қўл ушлашиб юришга буюрди ва биринчилар қатори туясининг жиловини еча бошлади. Қочишни лашкарбошининг ўзи бошлаб бермоҳчилигини кўрган Сафвон ибн Умайя унинг йўлини тўсиб: "Ҳаммага бошлиқ бўла туриб жуфтакни ростлаб қолмоқчимисан?"— деди. Оз қилмишидан уялган Абу Суфён чекинишни буюрди. Мусулмонлар ҳужум ҳилиб қолмасин, деган хавотирда Холид ибн Валид бошчилидаги бир гуруҳ сарбозга сафнинг орқасини қўриқлаб боришни буюрди. Шу билан Оллоҳ таоло мусулмонларни араб мушриклари билан яҳудийлардан таркиб топган катта қўшиннинг ҳужумидан асраб ҳолди, агар парвардигор уларга илтифот ва марҳамат кўрсатмаса вазият кескинлашиб, кўп одамнинг ёстиғи қуриши муқаррар эди.

Зулқаъда ойида юз берган бу воқеа Қуръони каримдаги Аҳзоб сурасининг 9-13-оятларида ҳақли равишда яратганнинг неъмати деб аталади: "Эй мўминлар, Оллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланглар! Ошанда устингизга лашкар бостириб келган эди, биз уларга бўрон ва сизларга кўринмайдиган қўшин (фаришталарни) юбордик. Оллоҳ сизларнинг қилган ишларингизни кўриб турди. Ошанда улар юқоридан ҳам, пастдан ҳам (бостириб) келган, (қўрқувдан) кўз олдингиз қоронғилашиб, ўпкангиз бўғзингизга тиқилиб қолган. Оллоҳ ҳақида ҳар хил хаёлларга борган эдинглар, шу жойда мўминлар синалган ва қаттиқ саросимага тушган эди. Шу лаҳза мунофиқ ва дилларида қудратлари борлар Оллоҳ ва унинг пайғамбари бизга қуруқ ваъдаларни беришган экан, дейишарди. Шу аснода улардан бир гуруҳи: "Эй ясрибликлар, бу ерда турмай қайтиб кетинглар," дерди. Улардан яна бир гуруҳи уй-жойимиз очиқ-сочиқ (қолган) деб рухсат сўрашди. Уларнииг уй-жойи очиқ-сочиқ эмас, фақат қочиб (қолишнигина) кўзлашган".

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио