Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИККИНЧИ БАДР ҒАЗОТИ

Шу йили шаъбон ойида Абу Суфён дағдаға қилиб айтган вақт келди. Уҳуд ғазотидан кета туриб у келгуси йили сизлар билан савдо мавсумида Бадрда яна урушамиз, деган эди. Пайғамбар алайҳис-салом бу гапга розилик берган эдилар. Ҳар йили шаъбон ойида Бадрда саккиз кун бозор бўлар эди. Ваъдалашган вақт етиб келганда қурайшда қаҳатчилик юз бериб, мушриклар урушишга ботинишолмади. Абу Суфён лафзида турмайдиган қўрқоқ деган ном олмаслик учун қўшинининг сони кўплигини писанда қилиб, мусулмонларни қўрқитмоқчи ва шу баҳонада уларни урушиш фикридан айнитмоқчи бўлди. Наим ибн Масъуд Абу Суфённинг топшириғига биноан мусулмонларнинг ҳузурига элчи бўлиб борди.

Оллоҳ таоло Наимнинг мусулмонлар кўнглига ғулув солиш учун айтган гапларини Оли Имрон сурасининг 173-оятида бундай нақл этади: "Кишилар уларга: ҳалиги одамлар сизларга ҳужум қилиш учун қўшин тўплади, улардан қўрқинглар", дейишди. Бу гап уларнинг имонини мустаҳкамлайди. Улар: "Бизга Оллоҳ кифоя, у нақадар яхши хомий, дейишди". Пайғамбар алайҳис-салом Наимнинг таҳдидини писанд қилмай бир ярим минг саҳоба билан йўлга чиқдилар. Ваъдалашилган жойда бирон кимса кўринмайди. Наимнинг таҳдидидан кейин мусулмонлар Бадрга келишга журъат этолмай бебурд бўлишади, деб ўйлаган Абу Суфён Мажинна деган жойдаги машур бозорга етиб келганда қавмига: "Бу йил қаҳатчилик йили, маъмурчиликда келганимиз яхши", деб одамларини қайтариб юборган эди.

Мусулмонлар эса Бадрда бемалол савдо-сотиқ қилдилар. Бу хусусда Оли Имрон сурасининг 174-оятида: "Улар Оллоҳнинг неъмати ва фазли билан қайтиб келишди, ҳеч қандай зиён-заҳматга учрамади, улар яратганнинг розилигини излашди. Оллоҳ улугъ фазл эгасидир". Сафвон ибн Умайя бу гапдан хабар топиб Абу Суфёнга: "Бошда сени мусулмонларга берган ваъдангдан қайтарган эдим. Улар ваъдага хилоф иш қилганимизни кўриб бизга қарши отланишга журъат этишди", деди.

Шу йили пайғамбар алайҳиссаломнинг невараси Ҳусайн ибн Али туғилди. Расуллоҳнинг аёли, Хузайманинг қизи Зайнаб онамиз вафот этди, шунингдек аммаларининг ўгли ва Ҳабашистонга биринчи бўлиб ҳижрат қилган эмакдош биродари Абу Салама оламдан ўтди; эри вафот этиб, тул қолган Умму Саламани расулуллоҳ никоҳларига олдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио