Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗОТУР-РИҚО ҒАЗОТИ

Шу йилнинг раббиул охир ойида Нажд томонда яшовчи араблардан бани Муҳориб, бани Саъла қабилалари мусулмонларга қарши урушга тарёргарлик кўришаётгани маълум бўлди. Пайғамбар алайҳиссалом етти юз саҳобани уларга қарши отлантирдилар. Расулуллоҳнинг ўрниларида Усмон ибн Аффон қолди. Мусулмонлар душман юртига етиб келганда, шаҳар, қишлоқларда аёллару бола-бақрадан бошқа ҳеч ким кўринмади, эркаклар қўрққанидан тоғ-тошга жуфтакни ростлаб қолишган экан.

Мусулмонларнинг унчалик кўп эмаслигини кўргач, мушрикларнинг бир қисми юрак ютиб пастга тушди, лекин барибир жанг қилишга ботинишолмади. Бу орада намоздигар (аср намози) вақти бўлиб қолди. Расуллулоҳ душман қўққисидан ҳужум қилиб қолишдан хавфсираб салотухавф* дедилар. Мушриклар мусулмонларга яқинлашишга журъат этолмай тарқаб кетишди. Имом Бухорий бу ғазотни ҳижратнинг еттинчи йили, бошқа ислом тарихчилари эса тўртинчи йили бўлган деб ҳисоблашади.

 

 

*Салотухавф — мусулмонлар уруш ҳолатида турганларида намозни иккига бўлиниб галма-гал ўқиш.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио