Нурул-яқин

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАМРОУЛ АСАД ҒАЗОТИ

Пайғамбар алайҳиссалом мушриклар узил-кесил ғалаба қозониш ниятида орқага қайтиб, шаҳарни талон-тарож қилиш эҳтимолининг олдини олиш ниятида саҳобаларни душманни таъқиб этишга чақирдилар ва сафарга фақат Уҳуд жангида қатнашганлар бориши мумкинлигини уқтирдилар. Саҳобалар жароҳатларига малҳам қўйиб, Уҳуд ғазоти учун боғланган аъламни ечмасданоқ жангга отланишди. Бу сафар байроқ Али ибн Абутолибга тутқазилди. Расулуллоҳ ўз ўринларига Мадинада Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни қолдирдилар. Лашкар жадал йўлга чиқиб, Мадинадан саккиз мил олисдаги Ҳамроул Асад деган жойга етиб келди.

Пайғамбар алайҳис-саломнинг тахминлари тўғри чиқди: мушриклар Мадинани босиб олиб тўла зафар қозонмай кетаётганлари учун қаттиқ баҳслашаётган, изига қайтиб, мусулмонларни бош кўтармайдиган қилиб қўйишни кўзлаб туришган экан. Расулуллоҳнинг лашкар тортиб келаётганларини эшитгач, Уҳуд жангида қатнашмаганлар ҳам улар билан бирга отланган бўлса керак, деган хаёлга боришди. Қўрқувдан ўтакалари ёрилиб орқа-олдига қарамай Маккага қочишди. Расулуллоҳ қўлга тушган шоир Абу Аззани ўлимга буюрдилар. У Бадрда асирга тушганда мусулмонларга қарши ташвиқот юргизмаслик шарти билан қўйиб юборилган эди. "Эй Муҳаммад, қизларим учун қўйиб юбор, болаларимни етим қилма. Бундан кейин сенга қарши бир оғиз ҳам гапирмасликка ваъда бераман", дея ёлборди. "Йўқ, сенинг Маккага соғ-саломат бориб, Муҳаммадни икки марта боплаб лақиллатдим, дейишинга йўл қўйилмайди. Мўмин одам чаён чаққан тўшакка иккинчи марта қўлини тиқмайди, — дедилар расулуллоҳ қатъият билан ва Зайидга юзланиб буюрдилар. — Унинг калласини танидан жудо қил!" Буйруқ шу заҳоти ижро этилди.

Расулуллоҳнинг юқоридаги гапларидан алдам-қалдамдан сақлан-маган одам ақлли ҳисобланмаслиги, ҳокимиятнинг асосини мустаҳқамлаш учун, қатъиятли бўлиш зарурлиги англашилади.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио