Ҳадис ва Ҳаёт (Муҳаддис уламолар)

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ДОРА ҚУТНИЙ

У киши шайхулислом, ҳофизуззамон, Абулҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий ибн Масъуд ибн Нуъмон ибн Дийнор ибн Абдуллоҳ Дора Қутний ал-Боғдодийдир.

Бу зот 306-ҳижрий санада Боғдод шаҳрида таваллуд топдилар. Имом зеҳнда, фаҳмда, тақвода ўз замонларида якка эдилар.

Абулқосим Азҳарий айтадилар: «Имом Дора Қутний жуда ҳам закий эдилар, агар у кишига илмдан ёки бошқа бирор нарсадан зикр қилинса, ҳузурларидан у тўғрида тўла насиба топилар эди».

Ибн Касир айтадилар: «У зот олдинги, ҳозирги ва бундан кейинги замонда бу санъатда улуғ устозлардан эдилар». «Ҳадисларни кўп эшитиб уни таълиф этган, чиройли ҳолатга келтириб жамлаган, тадбирли, фикрли, эътиқодли, кечаларини ибодат билан бедор ўтказувчи, асрларида чиройли хислатлари билан ажралиб турадиган, замонларининг имоми, ёшликларидан зеҳнларининг ўткирлиги билан мақталган, фаҳмлари кенг кишилардан эдилар». Улуғ зотлардан Субҳий айтадилар: «Улуғ Имом Абулҳасан Дора Қутний Боғдодий исмлари билан машҳур бўлиб, мусаннаф соҳиби ва ҳадис аҳлининг шайхларидан эдилар.

Имом Дора Қутний, илмда ёдлашлик қобилиятлари зарбулмасал қилинган зотлардандирлар. Агар уламолар бирор кишини мақташликни хоҳлашса, Дора Қутнийга ўхшатишар эди.

Имом Дора Қутний узун бўйли, оқ рангли эдилар. Овозлари,  хуш овоз киши бўлиб жуда ҳам кўп Қуръон тиловат қилар эидалар. Ҳатто ҳаётларини охирида қориларнинг мажлисидан авалги ўринлардан жой олдилар.

Имом Дора Қутний Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ривоят қилибгина қолмай балки адабиёт, шеър, луғат, қироат, наҳв каби илмлардан ҳам воқиф эдилар. Айниқса «Муъталаф ва мухталаф» номли китоблари у зот маданиятда етук олим эканликларига далолат қилади.

Улуғ зотлардан Хатиб айтадилар: «У зот ростгўй, омонатли, фақиҳ, адолатли, соғлом эътиқодли, саломат мазҳабда бўлиб, Имом Шофеъий мазҳабида эдилар».

Имом Дора Қутнийнинг оталари илмли кишилардан эдилар. Оталари болаларини таълимга ёшликларидан эътибор бердилар. У киши ўқиш, ёзишни ёшлик чоғларидан бошлаб ўргандилар, Қуръонни ҳам ёшлик пайтларида ёдлаб бўлдилар.

Имом ўз мазҳабларидаги шайхлардан ҳадисларни эшитганларидан кейин Басра, Куфа ва ана шу вақтда уламо ва илм маркази бўлган Ироқни баъзи шаҳарларига реҳлат қилдилар.

Имомни устозлари кўп бўлиб: Абулқосим Бағавий, Абу Бакр ибн Абу Довуд, Фазл ибн Аҳмад Зубайдий, Юсуф ибн Яқуб Нисобурий, Абу Ҳомид ибн Ҳорун Ҳазрамий ва бошқалар шулар жумласидандир. У кишининг шогирдларидан: Ҳофиз Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким, Абу Наср Жундий, Абу Масъуд Димашқий, Абу Бакр Барқоний, Қози Абу Тоййиб ат-Табарий, Абу Ҳасан ибн Симсор Димашқий ва бошқалар бор.

Имом Дора Қутнийнинг таълиф этган китоблари 82та бўлиб шулардан баъзисини зикр қилиб ўтамиз: «Муъталаф ва мухталаф», «Сунани Дора Қутний», «Китобу ажвод», «Китобу ихва ва ухувва», «ал-Журҳу ва таъдил», «Китобу руъя-туллоҳ», «Китобу илал», «Китобу масожид», «Китобу қироат», «Китобу сифат» ёки «Аҳодиси сифат», «Китобу маърифату мазоҳиб ул-фуқаҳо», «Муснади Абу Ҳанифа», «Рубоийяту Имом Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофеъий», «Китобу ар-равотиби Молик ибн Анас», «Китобу Амолий» ва бошқалар шулар жумласидандир.

Имомнинг «Муъталиф ва мухталиф» китобига бир неча шарҳлар ёзилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио