1317. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Паҳлавон курашда эмас. Паҳлавон ғазаби келганда, ўзини тутиб тургандир», дедилар».
1318. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг даргоҳида ажри энг катта журъа Аллоҳнинг розилиги учун ғазабни ютишдир».
|