1311. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. У зот:
«Унга изн беринглар. У уруғининг қандай ҳам ёмони», дедилар.
У кирганда эса, юмшоқ гапирдилар. Бас, мен У зотга:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Нима десангиз дедингизу. Лекин у кирганда унга юмшоқ гапирдингиз?» дедим.
«Ҳой Оиша! Одамларнинг ёмони одамлар фаҳшидан қўрқиб, уни тарк қиладиган ёки тек қўйядиган кимсадир», дедилар».
|