1302. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Умар ибн Хаттоб унинг олдига келди. Бас, унга изн берди. Ҳолбуки, унинг боши жориянинг қўлида бўлиб, уни тараётган эди. У бошини тортди. Бас, Умар унга:
«Қўй уни! Сочингни тарайверсин», деди.
«Эй мўминларнинг амири! Одам юборсангиз, ўзим ҳузурингизга борардим», деди.
«Менинг ҳожатим бор», деди Умар».
|