1300. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каптар ортидан кетаётган кишини кўриб:
«Шайтон урғочи шайтоннинг орқасидан кетяпти» дедилар».
1301. Ҳасандан ривоят қилинади:
«Усмон жумъада хутба қилса, доимо итларни ўлдиришга, каптарларни сўйишга буюрар эди».
Ҳасандан ривоят қилинади:
«Усмоннинг ўз хутбасида итларни ўлдиришга, каптарларни сўйишга амр қилганини эшитдим».
|