Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

616-БОБ. АДАБ ВА НАРД ЎЙНАГАНЛАР ҲАМДА АҲЛИ БОТИЛНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ

1273. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар ўз аҳлидан бирортасининг нард ўйнаганини билса, ўшани урар ва нардни синдириб ташлар эди».

 

1274. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Унга ҳовлисида турадиган аҳли байтидан баъзиларининг нарди борлиги хабари етди. Бас, у уларга одам юбориб «Агар нардни чиқариб ташламасангиз, сизларни чиқариб ташлайман» деди ва бу ишларини инкор қилди».

 

1275. Робиа ибн Кулсум ибн Жабрдан у  отасидан ривоят қилинади:

«Ибн Зубайр бизга хутба қилди.

«Эй Макка аҳли! Менга хабар беришларича, қурайшлик баъзи кимсалар бир ўйин ўйнашар экан, унинг номи нардишер экан» деди. У чапақай эди. «Аллоҳ «Албатта хамр ва қимор рижсдир, шайтоннинг амалидандир...» деган.

«Албатта, мен Аллоҳнинг номи ила қасам ичиб айтаманки, ким уни ўйнаб, қўлга тушиб, менинг олдимга келтирилса, мен уни сочида ва башарасида иқобга оламан ва кийимларини уни олдимга олиб келган одамга бераман», деди».

 

1276. Яъло ибн Муррадан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайрадан эшитдим: «Нардда қимор ўйнаса, чўчқанинг гўштини еган билан баробардир. Уни қимор қилмай ўйнаса, қўлини чўчқанинг қонига ботирган билан баробардир. Унинг олдида ўтириб, назар солган, чўчқанинг гўштига назар солган билан баробардир».

 

1277. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нардда қимор ўйновчи, чўчқанинг гўштини еган билан, қиморсиз ўйновчи чўчқанинг қонига қўлини ботирган билан баробардир».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио