1269. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ Аллоҳга ва унинг Расулига осий бўлибди», дедилар».
1270. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Икки белги қўйилган, зажр қилинадиган кубдан эҳтиёт бўлинглар. Иккиси ҳам қимордир».
1271. Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нардашер ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўштига ва қонига ботириб олган билан баробардир», дедилар».
1272. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ Аллоҳга ва унинг Расулига осий бўлибди», дедилар».
|