1236. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тунда хўрозларнинг қичқирганини эшитсангиз, Аллоҳнинг фазлидан сўранг. Чунки улар фариштани кўрган бўлади.
Агар кечаси эшакларнинг ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтоннинг шарридан паноҳ сўранг. Чунки улар шайтонни кўрган бўлади», дедилар».
|