Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

563-БОБ. ТИЗ ЧЎКИБ ЎТИРГАН КИШИ

1184. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга пешин намозига имом бўлдилар. Салом бергач, минбар чиқдилар.  Қиёматни зикр қилдилар. Унда улкан воқеалар бўлишини зикр қилдилар. Сўнг:

«Ким бирор нарсани сўрамоқчи бўлса, сўраб олсин. Аллоҳга қасамки, модомики ушбу мақомда эканман, нима ҳақида сўрасангиз, албатта, унинг хабарини бераман», дедилар.

Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни эшитиб, кўп йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, «сўранг»ни кўп айтдилар. Шунда Умар  икки тиззасида чўккалаб туриб:

«Биз Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар деб билиб, рози бўлдик», деди.

Умар буни айтганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут сақладилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сал қолди! Аммо Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот билан қасамки, намоз ўқиб турганимда мана шу деворнинг юзасида жаннат ва дўзах менга кўрсатилди. Бугунгичалик яхшилик ва ёмонликни кўрмаган эдим» дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио