Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

562-БОБ. ИҲТИБО

1182. Сулайм ибн Жобир ибн Ҳужаймий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. У зот чопонга ўраниб, тиззлаларини қучоқлаб ўтирган эканлар. Унинг этаклари У зотнинг қадамлари устига тушиб турибди.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга бир насийҳат қилинг», дедим.

«Аллоҳга тақво қилишни лозим тут. Яхшиликдан ҳес нарсани кичик сана. Ҳатто челагингдан бировнинг идишига сув қуйиб бериш бўлса ҳам ёки биродарингга очиқ чеҳра билан гапириш бўлса ҳам.

Изорингни судраб юришдан сақлан. Зеро бу мутакаббирликдир ва уни Аллоҳ хуш кўрмас.

Бир киши сенинг айбингни билиб олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўйиб бер, балоси ўзига. Ажри сенга. Ҳеч нарсани сўкмагин», дедилар.

Бас, шундан кейин ҳайвонни ҳам, инсонни ҳам сўкмадим».

 

1183. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Ҳасанни кўрсам, кўзим тўла ёш оқади. Бунинг сабаби бор. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, мени масжиддан топиб, қўлимдан тутиб юриб кетдилар. Мен бирга кетдим. Бани Қайнуқоъ бозоригача етгунимизча менга гапирмадилар. Уни айландилар, назар солдилар, сўнгра орқага қайтдилар. Мен ҳам қайтдим. Масжидга етиб бордик. У зот ўтирдилар, оёқларини қучоқладилар. Сўнгра:

«Лукоъ қани? Менга лукоъни чақир», дедилар.

Шунда Ҳасан шиддат билан келиб, ўзини У зотнинг қучоқларига отди. Кейин қўлини У зотнинг соқолларига киритди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғзларини очиб уни оғзини ўз оғизларига кирита бошладилар. Кейин:

«Аллоҳим! Мен уни яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин ва уни яхши кўрганларни ҳам яхши кўргин», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио