Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

552-БОБ. СЎРИГА ЎТИРИШ

1160. Урён ибн Ҳайсамдан ривоят қилинади:

«Мен ёш бола эдим. Отам Муовиянинг олдига меҳмонга борди. Унинг олдига кирганда «Марҳабо, марҳабо!» деди. У билан бир одам сўрида ўтирган экан. Ўша киши:

«Ё мўминларнинг амири! «Марҳабо» ила кутиб олинган бу киши ким?» деди.

«Бу машриқнинг саййиди. Бу Ҳайсам ибн Асвад», деди.

«Бу ким?» дедим.

«Бу Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс», деди. Мен унга:

«Эй Абу Фалон! Дажжол қаердан чиқади?» дедим.

«Сенинг юртинг аҳлидек, узоқни кўп сўраб, яқинни тарк қиладиган юрт аҳлини кўрмадим. У Ироқ еридан, дарахтли ва хурмоли ердан чиқади», деди».

 

1161. Абул Олиядан ривоят қилинади:

«Ибн Аббос билан бирга сўрида ўтирдим».

Абу Жамрадан ривоят қилинади:

«Ибн Аббос билан ўтирар эдим. У мени сўрисига ўтқизар эди. Бас, у менга:

«Ҳузуримда бўлиб тур. Сенга молимдан улуш бераман», деди. Бас, унинг ҳузурида икки ой турдим».

 

1162. Холид ибн Дийнор Абу Халдадан ривоят қилинади:

«Анас ибн Моликнинг Басра амири Ҳакам билан бирга сўрида туриб қуйидагиларни айтганини эшитдим:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иссиқда намозни совутиб, совуқда эртароқ ўқирдилар». 

 

1163. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрининг устида ўтирган эканлар. Бошларининг остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зотнинг жилдлари билан сўрининг орасида мато солинган экан.

У зотнинг ҳузурларига Умар кириб, йиғлади. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Ҳой Умар, сени нима йиғлатди?» дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен йиғламас эдим. Лекин мен биламанки, Сиз Аллоҳнинг ҳузурида Кисро ва Қайсардан мукаррамсиз. Улар дунёда маъийшат қилганларича ммаъийшат қилишмоқда. Сиз эса, Ё Аллоҳнинг Расули! Кўриб турганимдек макондасиз», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳой Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми?» дедилар.

«Албатта, ҳоҳлайман. Ё Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Ўша нарса шудир», дедилар».

 

1164. Абу Рифоъа Адавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида ҳузурларига бордим ва:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Олдингизга бир ғариб ўз дийнидан сўраб келди. У ўз дийнини билмайди», дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен томон юрдилар. Хутбани тарк этдилар. У зотга курси келтирилди. Хаёлимда унинг оёқлари темирдан эди.

(Ҳумайд: менимча, у қора ёғочдан эди, аммо у темир деб хаёл қилган, деди).

Бас, У зот унга ўтириб, Аллоҳ ўзларига билдирган нарсалардан таълим бера бошладилар. Кейин хутбани тамом қилдилар».

 

1165. Мусо ибн Деҳқон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Умарни қизил кийим кийиб олиб, сўрида ўтирганини кўрдим».

 

1165. Имрон ибн Муслим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Анаснинг сўрида бир оёғини иккинчиси устига қўйиб ўтирганини кўрдим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио