1155. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаб:
«У зот ўрта бўй, новчаликка яқинроқ, баданлари оппоқ, соқоллари қора, олд тишлари гўзал, киприклари узун, елкалари кенг, юзлари текис эдилар. Юрганда оёқларини ерга маҳкам босиб юрар эдилар. Бутун гавдалари билан келар, бурилар эдилар. Мен У зотга ўхшашни аввал ҳам, кейин ҳам кўрмадим», деди».
|