Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

547-БОБ. ОМОНАТ БОБИ

1154. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилдим. Сўнг хизматимдан фориғ бўлдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузги уйқуларини ухлаб олсинлар, деб У зотнинг ҳузурларидан чиқдим.

Қарасам, бир тўп болалар ўйнашмоқда. Уларнинг ўйинини томоша қилиб турдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, уларга салом бердилар. Сўнг мени чақириб, бир ишга юбордилар. Ҳузурларига қайтиб келгунимча сояда бўлдилар.

Онамнинг олдига кечикиб бордим. Бас, у:

«Сени нима тутиб қолди?» деди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш билан юборган эдилар», дедим.

«У қандай иш экан?» деди.

«Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирлари» дедим.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини маҳкам тут», деди.

Ўша ишни ҳалигача халойиқдан биротасига айтмадим. Агар уни айтадиган бўлсам, сенга айтар эдим», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио