Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

545-БОБ. ҚУДУҚҚА ОЁҚНИ ОСИЛТИРИБ ВА БОЛДИРЛАРНИ ОЧИБ ЎТИРИШ

1151. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнанинг боғларидан бир боққа ўз ҳожатлари учун чиқдилар. Мен У зотнинг изларидан чиқдим. У зот боққа кирганларида унинг эшиги олдида ўтирдим. Бугун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшик оғаси бўламан. Ўзлари амр қилмаган бўлсалар ҳам, дедим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бориб қазои ҳожат қилдилар ва қудуқнинг четига ўтирдилар. У зот болдирларини очиб қудуққа осилтирдилар.

Бас, Абу Бакр розияллоҳу анҳу У зотнинг олдиларига киришга изн сўраш учун келди. Мен:

«Сенга изн сўрагунумча, шундай туриб тур», дедим.

У турди. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Абу Бакр изн сўрамоқда», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Унга изн ва жаннатнинг башоратини бер», дедилар.

Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг тарафларидан келди, икки болдирини очиб қудуққа осилтирди.

Сенг Умар келди. Мен:

«Сенга изн сўрагунумча, шундай туриб тур», дедим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Унга изн ва жаннатнинг башоратини бер», дедилар.

Бас, Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап тарафларидан келди, икки болдирини очиб қудуққа осилтирди. Қудуқнинг лаби тўлди. Унда ўтиргани жой қолмади.

Кейин Усмон келди. Мен:

«Сенга изн сўрагунумча, шундай туриб тур», дедим.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Унга изн ва жаннатнинг башоратини шу билан бирга унга етадиган мусийбатнинг хабарини бер», дедилар.

У кирди. Улар билан бирга ўтиришга жой топа олмади. Айланиб, уларнинг рўбарўларидан қудуқнинг лабига келди ва икки болдирини очиб қудуққа осилтириб ўтирди.

Мен яна бир биродарим келишини умид қилдим. Аллоҳ уни келтиришини сўраб дуо қилдим. Аммо улар қўзғалгунларича ҳеч ким келмади.

Ибн Масайяб: «Ўшани уларнинг қабрлари дея таъвийл қилдим. Мана бу ерда жамланди. Аммо Усмон ёлғиз», деди.

 

1152. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куннинг бир қисмида йўлга чиқдилар. У зот менга ҳеч нарса демас, мен ҳам У зотга индамас эдим. Юриб Бани Қайнуқоъ бозорига етиб бордик. У зот Фотиманинг уйи олдига ўтирдилар. Сўнг: «Болача борми?» дедилар.

Бас, уни онаси бир оз тутиб қолди. Менимча, унга Сихоб кийгазди ёки ювди. Бас, у шиддат билан югуриб келди. Уни қучоқладилар, ўпдилар ва:

«Аллоҳим! Унга муҳаббат қилгин! Унга муҳаббат қилганларга ҳам», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио