1148. Ҳорис ибн Амр Саҳмий розияллоҳу анҳудан р-и:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига, Минода ёки Арафотда турганларида келдим. Одамлар У зотни ўраб олишган эди. Аъробийлар келиб У зотнинг юзларини кўришлари билан:
«Бу муборак юз», дейишарди.
«Ё Аллоҳнинг Расули! Мен учун истиғфор айтинг», дедим.
«Аллоҳим! Бизни мағфират қилгин!» дедилар.
Мен бироз айланиб яна:

Сўнг қўллари билан тупукларини олиб, кавушларига суртдилар. Атрофларидан бирор кишига тегишини истамадилар».
|