1140. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз зинҳор бировни жойидан турғизиб, унинг ўрнига ўтирмасин. Лекин орани очинг ва кенгайишинг», дедилар».