1139. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ёш болалар ҳузуримизга келиб, салом бердилар. Сўнг мени бир иш билан юбордилар. Йўлда ўтириб мени, ҳузурларига қайтгунимча кутдилар.
Умму Сулаймнинг олдига кечикиб бордим. Бас, у:
«Сени нима тутиб қолди?» деди.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар», дедим.
«У иш нима?» деди.
«Бу сир», дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини сақла», деди».
|