813. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ўтирган томонга қараб тезлик билан юриб келдилар. Ҳатто У зотнинг тезликлари бизни ташвишга солди. Олдимизга етиб келганларидан сўнг, салом бердилар ва:
«Мен ҳузурларингизга Лайлатул-қадрнинг хабарини берай деб шошилиб келдим. Аввал айтаман, деб эсимдан чиқиб қолибди. Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасидан изланглар», дедилар».
|