797. Ҳамна бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу нима, эй ҳаната?» дедилар».
798. Ҳабиб ибн Саҳбон Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аммор ибн Ясирнинг фарз намозини ўқиб бўлгандан кейин ёнидаги кишига: «Йа ҳана!» деганини кейин ўрнидан турганини кўрдим».
799. Амр ибн Шурайддан у киши отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени мингаштириб олдилар. Кейин менга:
«Сен Умайя ибн Абу Солтнинг шеъридан биласанми?» дедилар.
«Ҳа» дедим ва бир байт ўқиб бердим. Шунда У Зот «Ҳийҳ» дедилар. Ҳаттоки У зотга юз байт ўқиб бердим».
|