796. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбонликка аталган туяни ҳайдаб кетаётган бир кишининг олдидан ўтдилар ва:
«Уни миниб ол», дедилар.
«Ё Аллоҳнинг Расули! Бу – қурбонликка аталган», деди.
«Уни миниб ол», дедилар.
«Бу – қурбонликка аталган туя», деди.
Учинчи ёки тўртинчисида:
«Шўринг қуругир! Уни миниб ол!» дедилар».
|