Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

341-БОБ ҲАДЙЮ ВА ГЎЗАЛ КЎРИНИШ

789. Зайд ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Масъуднинг «Албатта, сизлар фақиҳлари кўп, хатиблари оз, сўровчилари оз, берувчилари кўп замондасизлар. Унда амал ҳавойи нафсни етакловчидир. Сиздан кейин бир замон келади, унинг фақиҳлари оз, хатиблар кўп, сўровчилар кўп, берувчилар оз бўлади. Унда ҳавойи нафс амални етакловчидир. Билиб қўйингларки, албатта яхши ҳадю охир замонда баъзи бир амаллардан яхши бўлади», деганини эшитдим».

 

790. Журайрийдан ривоят қилинади:

«Абу Туфайлга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганмисан?» дедим.

«Ҳа! Ер юзида мендан бошқа Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган киши борлигини билмайман. У зот оппоқ ва чиройли юзли эдилар», деди».

Язид ибн Ҳорундан, Журайрийдан ривоят қилинади:

«Абу Туфайл (Омир ибн Воила Киноний) билан байтуллоҳни тавоф қилиб юрган эдик. Шунда Абу Туфайл:

«Мендан бошқа Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган бирор киши қолмади», деди.

 «Сен У Зотни кўрганмисан?» дедим.

«Ҳа», деди.

«Қандай эдилар?» деди.

«Оппоқ, ёқимли ва ўрта бўйли эдилар», деди».

 

791. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Солиҳ ҳидоят, чиройли кўриниш ва тежамкор бўлиш пайғамбарликнинг йигирма беш жузидан бир жуздир», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Солиҳ ҳидоят, чиройли кўриниш ва тежамкор бўлиш пайғамбарликнинг етмиш жузидан бир жуздир», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио