Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

340-БОБ ҚЎШИҚ ВА КЎНГИЛХУШИ

784. Абдуллоҳ ибн Дийнордан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар билан бозорга чиқдим. У қўшиқ айтаёган кичкина жория қизнинг олдидан ўтди ва:

«Агар шайтон бировга тегмайдиган бўлса, мана шунга тегмаса керак», деди».

 

785. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менда ботилдан ҳеч нарса йўқ, ботилда менга ҳеч нарса йўқ», дедилар». Яъни, ботил мен учун бегона.

 

786. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамларнинг ичида беҳуда сўзни сотиб олувчилар бор». Бу қўшиқ ва унга ўхшаш нарсалар», деди».

 

787. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Саломни ёйинглар, саломат бўласизлар. Беҳуда нарсалар ёмонликдир», дедилар.

 

788. Фадола ибн Убайддан ривоят қилинади:

«У катта йиғинлар ўтказар эди. Унга баъзи қавмларнинг нард ўйнашларининг хабари етди. Шунда у ғазаб билан ўрнидан туриб, шиддат билан ундан қайтарди ва:

«Шуни ўйновчи киши унинг мевасини албатта ейди. Худди чўчқанинг гўштини егандек ва қон билан таҳорат қилгандек!» деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио