Шамоили Муҳаммадиййя

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МУБОРАК ЁШЛАРИ ҲАҚИДАГИ ТАҲҚИҚ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари ҳақида уламолар уч хил фикрдалар. Жумхур мухаддисин ва муаррихин қавллари ва саҳиҳ қавл шуки, ёшлари 63 га борган. Иккинчи қавлда 60 дедилар. Бу қавлда ғолибан ундан зиёдасини зикр килинмай айтилгандир. Бу тариқа ҳам арабларда бир қоида бор. Учинчи қавлда 65 дейилади. Бу қавлда туғилган йиллари билан вафот қилган йилларини алоҳида саналган.

299. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватдан кейин ўн уч йил Маккаи мукаррамада турдилар. Бу аснода Жанобга вахий тушиб турди. Ва Мадинаи мунавварада ўн йил турдилар. Ва Мадинада ёшлари 63 га кирганда вафот қилдилар.

300. Муовийя розияллоҳу анҳу бир бор хутбаларида дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 63 ёшда вафот қилдилар. Ва Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо икковлари ҳам шу ёшда кетдилар. Ва мен ҳам хозир 63 ёшдаман. (Яъни, умидим борки, менга ҳам табъий итбоъ насиб бўлиб қолса).

И з о ҳ. Лекин Муовийя розияллоҳу анҳуга умрда Саййиди оламра итбоъ насиб бўлмади, балки тахминан 80 йиллар умр кўрди.

301. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 65 ёшларида вафот қилдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио