Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

369-боб. Ман этилган нарсани қилиб қўйган кишининг айтиши ва бажариши лозим бўлган нарсалар ҳақида

Аллоҳ таоло: «Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса), у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг» (Фуссилат сураси, 36-оят);

 

«Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар-да, бас, (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар» (Аъроф сураси, 201- оят);

 

«(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ қилиб қўйсалар ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират – кечирим сўрайдиган, – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир. Уларнинг мукофотлари Парвардигорлари томонидан мағфират ва тагларидан дарёлар оқиб тургувчи жаннатлар бўлиб, улар ўша жойда абадий қолажаклар. Яхши амал қилгувчиларнинг ажрлари нақадар яхши ажр!» (Оли Имрон сураси, 135–136-оят);

 

«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки, (шунда) нажот топсангизлар» (Нур сураси, 31-оят), деб айтган.

 

1806/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким қасам ичиб, у қасамни Лот ва Уззо бутларининг номи билан ичса, (тезда) «Ла илаҳа иллаллоҳ», десин. Ким дўстига кел қимор ўйнаймиз, деса, (бу тарзда гуноҳ ишга журъат қилгани учун) садақа берсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: араблар жоҳилиятда ана шу Лот ва Уззо номли бутлар номи билан қасам ичишар эди. Мусулмон бўлишгандан кейин ҳам баъзилари одатланиб қолишгани учун бу номлар билан бехосдан қасам ичиб қўйишар эди. Расулуллоҳ  с.а.в.  бу муаммони ҳал этиб, муолажа сифатида юқоридаги сўзни айтдилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио