Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

367-боб Киши ўз отасини қўйиб бошқа кишига ҳамда ўз ҳомийси туриб бошқага нисбат берилишининг ҳаромлиги ҳақида

1801/1. Саъд ибн Абу Ваққосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бир одамнинг отаси эмаслигини билатуриб ҳақиқий отам шудир, деса, жаннат унга ҳаромдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1802/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳақиқий оталарингиздан тониб юз ўгирманглар. Ким ўз отасини тан олмай юз ўгирса, бу иши куфрликдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 

1803/3. Язид ибн Шарик ибн Ториқдан р.а. ривоят қилинади: «Алининг р.а. минбарда туриб қуйидагича хутба айтаётганларини эшитдим: «Бизнинг ҳузуримизда ўқиш учун фақат Аллоҳнинг китоби бордир. Ва яна мана бу саҳифа ҳам борки, бунда товон қилиб бериладиган туяларнинг ёшлари ва жароҳатларга оид масалалар ҳамда Расулуллоҳнинг  с.а.в.  қуйидаги айтган сўзлари бордир», деб у саҳифани очдилар. Унда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мадинанинг Айр тоғи билан Савр тоғи оралигидаги масофаси (Макка каби) Ҳарамдир. Ким у ерда бирор бидъат (янгилик)ни пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ қиёмат куни унинг тавбасини ҳам, тўлайдиган маблағини ҳам қабул этмайди. Мусулмонларнинг аҳдлари бордир. Уларнинг энг паст табақадагилари ҳам унга эришади. Ким ана шу аҳдга хилоф иш тутса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ қиёмат куни унинг тавбасини ҳам, тўлайдиган маблағини ҳам қабул этмайди. Ким ўз отасидан бошқа кишини отам деса ёки ҳомийсидан бошқа ҳомийни иддао қилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Аллоҳ қиёмат куни унинг тавбасини ҳам, тўлайдиган маблағини ҳам қабул этмайди», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1804/4. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким билатуриб ўз отасини тан олмай, бошқа кишини отам, деса, кофир бўлибди. Ким ўзиники бўлмаган нарсани меники, деб даъво қилса, биздан эмасдир. Ва жойини дўзахдан тайёрлаб қўяверсин. Ким бирор кишини «эй кофир» ёки «эй Аллоҳнинг душмани», деса ва айтилган бу сифатлар у кишида бўлмаса, айтувчининг ўзига қайтади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио