Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

360-боб Мақталганда салбий таъсир қилиб, мақтовни кўтара олмайдиган кишининг юзига мақташнинг кароҳияти ҳақида

(лекин бундай салбий таъсирланишдан омонда қолувчи кишининг юзига мақташ жоиз)

 

1787/1. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  бир кишининг бошқа бир кишини кўкларга кўтариб мақтаётганини эшитиб: «Уни ҳалок қилдинглар ёки бу кишининг белини синдирдинглар-ку», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1788/2. Абу Бакрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ: «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса, «Ҳасийбуҳу Аллоҳ вала юзаккий ъалаллоҳу аҳада» (маъноси: «Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас»), десин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

 

1789/3. Ҳаммом ибн Ҳорис ва Миқдоддан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Усмонни р.а. мақтаганида Миқдод р.а. тиззаларини букиб, унинг юзига майда тошларни отиб юбордилар. Шунда Усмон р.а.: «Бу нима қилганингиз?» деганларида, Миқдод р.а.: «Расулуллоҳнинг  с.а.в.  «Агар мақтовчиларни кўрсангиз, юзларига тупроқ сочинг», деганларини эшитдим», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Юқорида келтирган ҳадисимиз юзга мақташни ман этувчи ҳадислардандир. Юзга мақташ мубоҳ эканини англатувчи саҳиҳ ҳадислар ҳам кўпдир. Уламолар икки томон ҳадисларини жамлаб, қуйидаги фикрларни айтишган: «Агар мақталаётган киши комил иймонли, ишончли, риёзатли, маърифатли бўлиб, ўша мақтовдан фитналанмаса ва ғурурга кетмаса, ҳаром ҳам, макруҳ ҳам эмас. Агар бу ишларнинг бирортасидан қўрқилса, юзга мақташлик қаттиқ макруҳ бўлади». Шунга асосланиб бу ҳақдаги турли саҳиҳ ҳадисларни келтирмоқдамиз:

Расулуллоҳ  с.а.в.  Абу Бакрга р.а.: «Жаннатга киришда ҳамма эшигидан чақирилувчилардан бўлишингни умид қиламан», бошқа ҳадисда: «Сен иштонингни мутакаббирлик ниятида узайтириб юрувчилардан эмассан», деганлар. Умарга р.а. эса: «Агар шайтон сени кўриб қолса, сен юраётган йўлни қўйиб, бошқа йўлга равона бўлади», деганлар. Юзга мақташ жоиз бўлган ҳадислар кўп бўлиб, бу ҳақда «Ал-Азкор» китобида батафсил сўзланган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио