Аллоҳ таоло:
«Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.
1770/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Лаънатга сабаб бўлувчи икки ишдан четланинглар», деганларида, саҳобалар: «Лаънатга сабаб бўлувчи у икки иш нима?» дейишди. Шунда у зот: «Одамларнинг йўли ва сояланадиган маконларидан ҳожатхона ўрнида фойдаланиш», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.
|