Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

350-боб. Шаръий жазоларда ўртага тушиб шафеъ бўлишнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Зинокор аёл ва зинокор эркак – улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар. Агар сизлар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиргувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин» (Нур сураси, 2-оят), деб айтган.

 

1769/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Махзумия қабиласидаги бир аёлнинг ўғирлик қилгани қурайшликларни ғамга солиб қўйди. Шунда улар: «Ким Расулуллоҳ  с.а.в.  билан (у аёл жазосининг ижро этилмаслиги ҳақида) гаплашади?» дейишганида, баъзилари: «Усома ибн Зайд бориб гаплашади. Чунки уни Расулуллоҳ  с.а.в.  яхши кўрадилар», дейишди. Бас, Усома р.а. шафеълик қилиб, бу ҳақда Расулуллоҳ  с.а.в.  билан гаплашганларида, у зот  с.а.в. : «Аллоҳнинг ҳадларидан бўлган бир ҳадда, яъни жазосида шафеълик қиласанми?» дедилар-да, ўринларидан туриб қуйидагича хутба айтдилар: «Сизлардан олдинги умматларнинг ҳалок бўлишларига сабаб ораларида улуғ бир киши ўғирлик қилиб қўйса, жазони тарк қилишар, заиф, оддий одам ўғирлик қилса, ҳад (жазо)ни ижро этишар эди. Аллоҳ номига қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса, унинг қўлини кесар эдим». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  бу сўзни эшитганларида ғазаблари келганидан юзлари ўзгариб кетди. Ва: «(Эй Усома), сен Аллоҳнинг жазосида ўртага тушиб шафеълик қилмоқчимисан?» деганларида, Усома р.а.: «Эй Расулуллоҳ, менинг гуноҳимга истиғфор айтинг», дедилар. Кейин бу хотинга ҳукм ижро этишни буюрдилар ва унинг қўли (ўғирлик қилгани учун) кесилди.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио