Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

300-боб. Уйда ухлаш олдидан олов, чироқ ёки шунга ўхшаш нарсаларни ёқилган ҳолда қолдиришдан қайтарилгани ҳақида

1651/1. Ибн Умардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ухлаётган пайтингизда уйларингизда оловларни ёқилган ҳолда қолдирманглар», деб  айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1652/2. Абу Мусо ал-Ашъарийдан р.а. ривоят қилинади. Мадина аҳлидан бўлган бир кишининг уйи кечаси ёниб кетди. Бу ҳақда Расулуллоҳга  с.а.в.  хабар берилганда, у зот: «Албатта олов сизларнинг душманларингиздир. Қачон ухламоқчи бўлсангиз, уни ўчириб ётинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1653/3. Жобирдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Идишларингиз қопқоғини ёпинглар, мешларнинг оғзини боғланглар, дарвозаларни занжирлаб беркитинглар. Чироқларни ўчиринглар. Чунки ана шундай қилсангиз, шайтон мешларнинг оғзини ечолмайди, дарвозаларни очолмайди ва идишнинг қопқоғини кўтаролмайди. Агар сизлардан бирортангиз идишни ёпиш учун қопқоқ топа олмаса, бирор чўпни бўлса ҳам, идишнинг устига ташлаб Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Чунки сичқонча уйда ўша уй эгаларига оловни илаштириб юборади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Фойда: юқоридаги учта ҳадисдан ухлаш пайтида оловларни хоҳ у ёритиш мақсадидаги чироқ ва шам бўлсин ёки иситиш мақсадидаги газ ва печка бўлсин, барчасини ўчирмасдан ухлашнинг кароҳияти тушунилмоқда. Қолдиқ овқатларнинг, идишдаги сувларнинг устини ёпишга ҳам буюрилмоқда. Чунки уларнинг усти очиқ қолса, ҳар хил зарар берувчи ҳашаротлар ва микроблар тушиши мумкин.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио