Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

277-боб. Хиёнат, бевафоликнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз» (Моида сураси, 1-оят);

 

«Аҳдга вафо қилинглар, зеро аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Исро сураси, 34-оят), деб айтган.

 

1583/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда соф мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундан нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса (шартнома тузилса), бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1584/2. Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ҳар бир хиёнатчига қиёмат кунида аломат бўлиши учун байроқ ушлатилади. Ва фалончининг хиёнати учун бундай қилинди, деб айтилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1585/3. Абу Саид ал-Худрийдан р.а. ривоят қилинади. Расуллоҳ  с.а.в. : «қиёмат куни барча хиёнаткорлар думбаси олдида байроқ бўлади. Ва унинг хиёнати миқдорича кўтарилади. Огоҳ бўлинг! Оммага бошлиқ бўлганларнинг хиёнатидан кўра буюкроқ хиёнат йўқдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1586/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман. Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади. Ва бир киши озод (ҳур) кишини сотиб юбориб, пулини ейди. Ва яна бир киши ишчини ёллаб ишлатади-да, унинг ҳаққини адо этмайди», деди». Имом Бухорий ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио