Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

276-боб. Фирибгарлик ва алдамчиликдан қайтарилгани ҳақида

Аллоҳ таоло: «Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.

 

1578/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бизга қарши қурол кўтарса ҳамда фирибгарлик қилса, биздан эмас», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ  с.а.в.  бир ғарам ғалла олдидан ўтиб, қўлларини унга тиқдилар. Қўлларига намлик тегди. У зот: «Эй ғалла эгаси, бу нимаси?» дедилар. У: «Ёмғир тегиб шунақа нам бўлиб қолибди, эй Аллоҳнинг расули», деди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Унда сен бу нам бўлганларини одамларнинг кўзи тушиши учун тепасига қўймадингми?» деб, яна: «Ким бизни алдаб фирибгарлик қилса, биздан эмас», дедилар.

 

1579/2. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўзаро нархларни ошириб юборманглар (яъни, сотиб олиш нияти йўқ, лекин баҳоси ошиши учун ёлғондан баҳолашманглар)», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1580/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  ўзаро нархларни оширишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1581/4. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳга  с.а.в.  доим савдода алданишини зикр қилди. Шунда Расулуллоҳ  с.а.в.  унга: «Агар олди-сотди қилсанг, алдаш йўқдир, деб айтгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1582/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким бирор кишининг хотинини ёки хизматкорини йўлдан уриб бузса ва алдаса, биздан эмас», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио