Аллоҳ таоло: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот сураси, 10-оят);
«Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир» (Нур сураси, 19-оят), деб айтган.
1576/1. Восила ибн Асқаъдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Борди-ю, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди», дедилар. Имом Термизий ривояти.
Яна бу бобимизга юқорида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган 1569-ҳадис ҳам далил бўлади.
|