Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

273-боб. Мусулмонларни таҳқирлашнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар. Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят);

 

«Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай» (Ҳумаза сураси, 1-оят), деб айтган.

 

1573/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1574/2. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Қалбида зарра миқдорича кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ, киши чиройли кийим ва чиройли пойабзал кияди (бу ҳам кибр бўладими?)» деганида, Расулуллоҳ  с.а.в. : «Албатта Аллоҳ чиройлидир. Чиройлини яхши кўради. Кибр эса ҳақни бузиш ва кишиларга наст назар билан қараш», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1575/3. Жундуб ибн Абдуллоҳдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  айтдилар: «Бир киши: «Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ фалон кишининг гуноҳини кечирмайди», дейди. Аллоҳ таоло (бу кишининг сўзига эътироз билдириб): «Бу киши Менинг номимга қасам ичиб, фалон кишининг гуноҳини кечмаслигимни айтмоқда. Лекин Мен унинг гуноҳини кечириб, сенинг савобли амалларингни йўққа чиқардим, яъни ҳабата қилдим», деб айтади». Имом Муслим ривояти.

Фойда: бу ҳадисда Аллоҳнинг бандаларига нисбатан раҳмати ва мағфирати кенглиги ҳамда мусулмонларнинг бирортасини ҳаққир санамаслиги баён этилмоқда.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио