Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

271-боб. Жосусликдан ҳамда яширин гапларга қулоқ солишдан қайтарилгани тўғрисида

Аллоҳ таоло: «Жосуслик қилиб юрманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят);

 

«Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.

 

1569/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировларнинг айбларини ахтарманглар. Ва сўзларига қулоқ тутманглар, яъни жосуслик қилманглар. Бирор нарсага фақат ўзингиз эга бўлишга ошиқманг. Ҳасад қилманг. Бир-бирингизга ғазаб қилманг. Ҳамда орқа ўгириб муносабатларни бузманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, сизларга буюрилганидек биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Унга зулм қилмайди, ёрдамсиз қўймайди ва паст ҳам санамайди», дедилар ва «Тақво – бу ерда», «Тақво – бу ерда», деб қалбларига ишора қилдилар. Яна давом этиб: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўсига тажовуз қилмоғи ҳаромдир. Албатта Аллоҳ таоло жисмларингиз, кўринишингиз ва амалларингизга қарамайди. Лекин сизларнинг қалбингизга қарайди», дедилар.

 

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир-бирингизга ҳасадлашманг. Бир- бирингизга ғазаб қилманг. Бир-бирингизнинг сўзингизга қулоқ тутманг. Ҳамда айбларингизни ахтарманг. Ўзаро нархларни ошириб юборманг (яъни, сотиб олиш нияти йўқ ҳолда баҳосини ошириш учун ёлғондан баҳолашманг). Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар. Бошқа ривоятда яна Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ўзаро алоқаларни узманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб  муносабатларни бузманглар. Ҳамда ғазаб қилманглар. Ва бир-бирингизга ҳасадлашманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», деб айтганлар.

 

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бир-бирингиз билан аразлашманг. Ҳамда баъзиларингиз баъзиларингиз савдоси устига савдо қилмасин», деганлар. Бу ҳадисларни Имом Муслим ривоят қилганлар. Кўпи Имом Бухорий ривоят қилган ҳадислардир.

 

1570/2. Муовиядан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Агар сен мусулмонларнинг айбини ахтариб кетидан тушсанг, уларни бузасан ёки бузишга яқин борасан», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

1571/3. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Бу зот ҳузурларига бир киши олиб келинди. Ва бу кишининг соқолидан ароқ томчилаб турибди, дейилди. Шунда Ибн Масъуд р.а.: «Биз бировларнинг айбини ахтариб жосуслик қилишдан қайтарилганмиз. Лекин бирор айб ўзича маълум бўлиб қолса, уни жазога тортамиз», дедилар. Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслим шартларидаги иснод ила ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио