Ҳасад – хоҳ диний, хоҳ дунёвий неъматларга биродари эришса, ўша неъмат ундан йўқ бўлишини орзу қилишдир.
Аллоҳ таоло: «Ёки одамларга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага (яъни, пайғамбарликка) ҳасад қиляптиларми?» (Нисо сураси, 54-оят) деб айтган.
Бу бобга яна аввалги бобда келган 1566-рақамли ҳадис ҳам далилдир.
1568/1. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради», дедилар. Абу Довуд ривояти.
|