Шаръий манфаат шуки, бидъатчи ва фосиқларга эргашиб қолинишдан бошқаларни огоҳлантириб уларни сўкиш.
Бунга юқоридаги бобда келган оят ва ҳадислар далил бўлади.
1563/1. Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ўлганларни сўкманглар, чунки амаллари билан борадиган жойларига бориб бўлдилар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривояти.
|