Риёзус-солиҳийн

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

266-боб. Мусулмонни ноҳақ сўкишнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.

 

1558/1. Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. Ўлдириш эса кофирликдир», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

1559/2. Абу Заррдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Киши бошқа бир кишини фосиқ ёки кофир, деб сўкмасин. Чунки бу айблар сўкилган кишида бўлмаса, сўкувчининг ўзига қайтади», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1560/3. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Икки сўкишганнинг гуноҳи аввал бошлаганигадир. Лекин мазлум ҳаддан ошиб кетса, унда гуноҳ мазлумга бўлади», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

1561/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в.  хузурларига ароқ ичган бир киши олиб келинди. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Буни уринглар», деб буюрдилар. Абу Ҳурайра р.а.: «Бизлардан кимдир уни қўли билан, кимдир пойабзали билан, яна кимдир кийими билан урди», дедилар. Қачонки, у ўғри қайтиб кетаётган эди, қавмидагилардан бири: «Аллоҳ сени хўрласин», деди. Буни эшитган Расулуллоҳ  с.а.в. : «Бунақа сўзларни айтманглар. Чунки бу кишига ғолиб келиши учун шайтонга ёрдам берган бўласизлар (яъни, шайтон бу кишига ароқ ичишни зийнатлаб кўрсатган эди. Энди уни хўрлаётганингизни кўриб шайтон хурсанд бўлади)», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

1562/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ  с.а.в. : «Ким қули (хизматкори)ни зино қилганликда айбласа ва бу айблаган нарсаси унда мавжуд бўлмаса, қиёмат куни ўша айбловчига ҳад (дарра) урилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио